Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманига ташрифининг кейинги манзилида “Сурхон давлат қўриқхонаси”да бўлиб, қўриқхона фаолияти, табиатнинг ноёб флора ва фаунасини асраб-авайлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Қўриқхонанинг умумий ер майдони 23,8 минг гектарни ташкил этади. Ҳудудда 807 та тур ўсимлик, шундан 47 таси ноёб тур вакиллари ҳамда 194 та тур ҳайвонот, шундан 25 тур ноёб тур вакиллари мавжуд. Вилоят раҳбари қўрқхонадаги махсус фотоқопқонлар орқали Бухоро буғиси, Бухоро тоғ қўйи ҳамда Морхўрларнинг яшаш тарзини кузатиш ишлари билан танишди.

Ноёб жониворларнинг кўпайишига замин яратиш, парваришлаш ишларини амалга ошириш ҳамда қўриқхона моддий техника базасини ривожлантириш, фотоқопқонлар, фотовидеокамераларни кўпайтириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.