Ангор туманида 90 нафар ишсиз фуқарога такрорий экин учун ер майдони ажратилди

Хабар берилганидек, вилоят бўйлаб ғалладан бўшаган майдонлар такрорий экин экиш ва дармад олиш учун ишсиз, “дафтарлар”да турган фуқароларга ажратиб берилмоқда. Бугун ҳам Ангор тумани “Чинобод” маҳалласида “Замин Ангор кластер” МЧЖнинг ғалладан бўшаган 18 гектар майдони 20 сотихдан 90 нафар фуқарога ажратиб берилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, кластер ишчилари, нуронийлар ва фуқаролар билан учрашди. Ажратиб берилаётган ер майдонлари экин экишга тайёр ҳолда шудгорланиб, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида ҳосилдор уруғлари билан ажратилди. Шунингдек, туманнинг “Навшаҳар”, “Чинобод” ва “Дўстлик” маҳаллаларида истиқомат қилувчи, кўмакка муҳтож, “дафтарлар”да турган 210 та оилага буғдой тарқатилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.