Термиз туманида 2 000 та якка тартибда уй-жой қурилишига старт берилди

Термиз тумани “Сурхон Дўстлик” массивидаги 100 гектар майдонда, бир ва икки қаватли 2 000 та уй-жой қурилади. Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманида бўлиб, мазкур массив қурилишига старт берди. Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар билан танишиб, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш, ҳудудда барча инфратузилмаларни ҳисобга олиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Массивда, шунингдек, мактаб, боғча, маҳалла гузари, тиббиёт маркази, савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари барпо этилади. Уй-жойлар 3 кВт лик қуёш панеллари, 200 литрлик сув иситиш қурилмалари, кўмирда иситиладиган тизим билан таъминланади ва тўлиқ базалт қопламаси билан қопланади.

Лойиҳани бошлаш олдидан эҳсон учун жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.