Йўлларни асфальтлаш, кўча ва қабристонлар ободонлиги, яшил ҳудудларни барпо этиш ишлари – Термиз шаҳрида топшириқлар ижроси ўрганилди


Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида иккита маҳалла ва битта кўчада олиб борилаётган ишлар билан танишди ҳамда аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижросини ўрганди.

“Чегарачи” ва “Мангузар” маҳаллаларида ички йўлларни астфальтлаш жараёнлари, ҳудудда жойлашган қабристоннинг ободлиги, кўчаларни тартиб келтириш, чиқиндилардан тозалаш ва йўлаклар қуриш ишларини кўздан кечирди, дастурда белгиланган тадбирларнинг ижроси билан танишди. Масъулларга маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича янги вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, Алишер Навоий кўчасида жойлашган автомобиль йўлининг реконструкция ишлари билан ҳам танишилиб, йўлларни сифатли таъмирлаш, йўлбўйи инфратузилмасини яхшилаш, яшил ҳудудлар ташкил этиш бўйича йўлсозларга қатор кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.