Аҳоли томонидан электр энергиясидан оқилона фойдаланиш - давр талаби

Энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия сарфи ҳажмини кескин камайтириш борасидаги ишларни комплекс ташкил этиш, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш давр талаби ҳисобланади.

Президентимининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Сурхондарё вилоятида шу кунга қадар 2 040 та аҳоли хонадонларига қуввати 4,67 МВт қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, июль ойининг ўзида 37 900 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан қайта тикланувчи энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқиб, ўз эҳтиёжидан орттириб электр тармоғига 1 907 кВт/соат электр энергия узатилган.

Электр энергияси – бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқариладиган ва истеъмол қилинадиган маҳсулот тури ҳисобланади. Электр энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланиш учун қуйидагилар амалга ошириш керак. Телевизор, компьютер бошқарув пултидан ўчирилганда, унинг фақатгина экрани ўчиб, уларнинг ичидаги бошқа асосий электр энергиясини истеъмол қилувчи схемалар ишлаб туради. Бу эса уларни бошқарув пултидан ўчирилганда ҳам электр энергияси истеъмол қилади дегани. Шу сабабли, улардан  фойдаланмаган вақтда уни “розетка”дан узиб қўйинг.

Ўтказилган ўрганишлар шуни кўрсатдики, телевизорни фойдаланилмай турганда, уни “розетка”дан узиб қўйиш натижасида 1 ойда ўртача 20 кВт соат электр энергиясини иқтисод қилиш мумкин экан. Ҳар бир саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарнинг технологик жараёнларида иштирок этадиган электродвигателлар узоқ йиллар давомида маънан ва жисмонан эскириши, бир неча маротаба таъмирдан чиқарилиши натижасида уларнинг фойдали иш коэффициенти камайиб боради. Яъни ушбу двигателлар томонидан ишлаб чиқарилаётган бир бирлик маҳсулот учун сарфланаётган электр энергияси миқдорини ортишига сабаб бўлади.

Бу ўз навбатида, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг нархини ортишига олиб келади. Ҳар бир саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарнинг технологик жараёнларида иштирок этадиган электродвигателлар узоқ йиллар давомида маънан ва жисмонан эскириши, бир неча маротаба таъмирдан чиқарилиши натижасида уларнинг фойдали иш коэффициенти камайиб боради. Буни олдини олиш учун ушбу электродвигателларни замонавий, энергия тежамкор, фойдали иш коэффициенти юқори бўлган янги электродвигателларга алмаштирилиши лозим.

Чўғланма лампаларни ишлаш принципи чўлғамининг қизиши натижасида ўзидан ёруғлик чиқаришига асосланган. Шу сабабли, улар томонидан истеъмол қилинган энергиянинг 95 фоизгача бўлган қисми, иссиқлик энергиясига айланиб исроф бўлади. “Светодиод” лампалар чўғланма лампаларга нисбатан 6,6 маротаба (яъни 85 фоиз) кам электр энергиясини истеъмол қилади.

Шу жумладан, 1 дона қуввати 7 Вт бўлган “светодиод” лампалардан фойдаланиш натижасида, қуввати 100 Вт бўлган чўғланма лампага нисбатан 1 йилда ўртача 400 кВт соат электр энергияси ёки 118 000 сўм маблағ тежалади.

“Светодиод” лампаларни хизмат кўрсатиш муддати чўғланма лампаларга нисбатан камида 15 марта кўп.

Бир хонадонда куз-қиш мавсуми давомида қаттиқ турдаги ёки табиий газдан фойдаланилмасдан ўзбошимчалик билан 1 дона қуввати 2,2 кВт бўлган қўлбола электр иситиш печидан иситиш мақсадида фойдаланилганда ўртача 9500 кВт соат электр энергияси ёки 2 млн 800 минг сўм маблағ сарфланади.

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.