Байрамга туҳфа: 62 минг аҳолини ичимлик суви билан таъминловчи лойиҳанинг биринчи босқичи ишга туширилди
Хабар берганимиздек, Термиз тумани “Сабзипоя” маҳалласи ҳудудида Термиз тумани ва Термиз шаҳридаги 15,5 мингта хонадон, 62 минг аҳолини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминловчи, қиймати 81 млрд сўмлик йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Бугун ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи ишга туширилиб, Термиз тумани марказидаги маҳаллаларга ичимлик суви етказиб бериш бошланди. Шунингдек, “Сурхондарё сув таъминоти” МЧЖнинг Термиз тумани бўлими учун янгидан бунёд этилган бино ҳам фойдаланишга топширилди.
Янги бинонинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, нуронийлар билан суҳбатлашди. Нуронийлар Президентимизнинг маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга қаратаётган эътибори сабаб Термиз туманида 20 йилдан буён муаммо бўлиб келган тоза ичимлик суви масаласи ҳал бўлганлигини таъкидлашди.
Тадбир иштирокчилари янги лаборатория биносида яратилган шароитлар билан танишишди. Шундан сўнг, вилоят раҳбари туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласидаги хонадонларда бўлиб, тоза ичимлик суви етказиб берилишини кўздан кечирди ва хонадон соҳиблари билан суҳбатлашди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz