Сурхондарёда тиббиёт ходимлари шарафланди

Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимларининг касб байрами куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Бугун сана муносабати билан Термиз шаҳридаги “Муҳташам” тантаналар саройида воҳалик тиббиёт ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Байрам тадбирида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, Президентимизнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Жорий йилнинг ўзида вилоятимизда 15 дан зиёд оилавий шифокорлик пункти, поликлиникалар ҳамда олис ва чекка ҳудудларда 60 дан ортиқ маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилиши натижасида қўшимча равишда яна 200 мингга яқин аҳолини бирламчи тиббий хизмат билан қамраб олишга эришилганлиги ҳамда оилавий поликлиникаларда кундузги даволаш ўринлари ташкил этилиши ҳисобига 84 мингга яқин беморнинг шифохонага бормасдан, бевосита ўзи истиқомат қилаётган маҳаллада муолажа олиш имкониятига эга бўлганлиги қайд этилди.

Тиббиёт ходимлари байрами муносабати билан давлатимиз раҳбари фармони асосида соҳанинг бир гуруҳ фидойи ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланди. Улар орасида 3 нафар сурхондарёлик соҳа фидойилари ҳам бор.

Вилоят ҳокими ушбу давлат мукофоти соҳибларига қимматбаҳо совғаларни топширди. Шунингдек, тизимда алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирланди.

Тўкин ва файзли дастурхон атрофида давом этган байрам тадбирида воҳамизнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар соғлигимиз посбонларига кўтаринки кайфият улашди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.