Тўйга тўёна: Термиз шаҳрида “Ватанпарварлар боғи” фойдаланишга топширилди

Бугун, 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигига 32 йил тўлди. Мазкур сана муносабати билан Сурхондарё вилоятида ҳам қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, Термиз шаҳрида тўйга-тўёна сифатида воҳа аҳли ҳамда ёшлари учун 3,8 гектар майдонда янгидан барпо этилган “Ватанпарварлар боғи” фойдаланишга топширилди. Боғ 4 та ҳудудга, Ватанпарварлик, маданий ҳордиқ, спорт ва маънавий озуқа ҳудудларига ажратилган бўлиб, йўналишларга мос равишда жиҳозланган.

Ҳудудда ўрнатилган тарихий экспонатлар ва ҳарбий техникалар ёшларга миллий армиямизнинг тарихи ва бугуни ҳақида маълумотлар бериш билан бирга уларда ҳарбий Ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда хизмат қилади. Шунингдек, боғ ҳудудида янги ҳунармандчилик маркази ва замонавий кутубхона ҳам ташкил этилган.

Давлатимиз байроғининг 32 йиллик байрами тантаналари ва “Ватанпарварлар боғи”нинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳарбийлар, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.