Президент топшириғи ижроси: Термиз шаҳрида замонавий “Ёшлар боғи” фойдаланишга топширилди
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан белгилаб берган топшириқларига асосан ёшлар билан ўтказилган учрашувда билдирилган таклифларни инобатга олиб, Термиз шаҳридаги собиқ боғ негизида “Ёшлар боғи” барпо этилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бугун ёшлар таклифи ва ташаббуслари асосида, уларнинг ҳохиш-истакларини инобатга олган ҳолда барпо этилган, “Book” кафе, Амфитеатр, кинотеатр, велойўлаклар, турли ҳажмдаги фавворалар, аттракционлар, ўйин майдонлари ва бошқаларни ўз ичига олган “Ёшлар боғи” фойдаланишга топширилди.
Боғнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, воҳа аҳли ва ёшларини яна бир янги боғнинг очилиши билан табриклади. Вилоят раҳбари ёшлар учун замонавий кўнгилочар ва маданий хордиқ чиқарадиган, севимли маънавият масканига айланадиган мазкур боғда аҳолининг ҳам дам олиши, болажонларнинг завқланиши учун барча шароитлар яратилганлигини маълум қилди.
Боғнинг очилиш маросимидан сўнг бир гуруҳ воҳа нуронийлар байрам дастурхонига таклиф этилди. Тадбир якунида юрт тинчлиги ва осойишталиги, воҳада олиб борилаётган хайрли ишлар ривожини сўраб дуога қўл очилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz