Улуғбек Қосимов: “Президентимизнинг таълим соҳасидаги ислоҳотлари натижасини кўрсатиб бераётганингиз учун сизларга раҳмат”

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлигида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлган Термиз шаҳридаги 9-мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.

– Давлатимиз томонидан таълим тизимини модернизация қилиш ва дунёнинг таълими ривожланган давлатлар билан рақобатлаша оладиган даражага олиб чиқиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқа. Сизлар ана шу ислоҳотлар самарасини рўёбга чиқариб, Сурхондарёда хорижий тилларни ўқитишда яхши ишлар амалга оширилаётганлигини кўрсатиб бердингиз. Бунинг учун сизлардан миннатдормиз – деди вилоят раҳбари учрашувда.

Учрашув сўнгида иқтидорли ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларига вилоят ҳокимлиги совғалари – ноутбуклар топширилди.

Маълумот учун, 9-сонли мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси ва 5 нафар ўқувчиси ушбу танловнинг республика босиқичида фаол иштирок этишиб, жорий йил ноябрь ойида Буюк Британиянинг Лондон шаҳрига саёҳат қилиб қайтишганди. Шунингдек, куни-кеча Президент Админстрациясида ўтказилган очиқ эшиклар кунида ҳам Администрация раҳбарияти билан учрашувда қатнашишди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.