Сурхондарёлик 624 нафар болажонлармизга “Президент совғаси” тантанали топширилди
Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сурхондарё вилояти шаҳар ва туманларида ҳам “Президент арчаси” театрлаштирилган байрам томошалари бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” мажмуасида ўтказилган байрам тадбири шукуҳли ва эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Унда Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар ҳамда Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида қурбон бўлган юртдошларимизнинг фарзандлари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов болажонларни юртбошимиз номидан Янги йил байрами билан табриклаб, уларга “Президент совғаси”ни тантанали топширди.
Байрам тадбири театрлаштирилган концерт дастури билан давом этиб, болажонларимизга ҳақиқий байрам кайфиятини улашди.
Вилоятимиз бўйлаб давом этаётган байрам тадбирларида 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган 624 нафар Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган юртдошларимиз ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларига “Президент совғаси” ҳамда ҳудудларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилалар фарзандлари учун ҳокимликлар совғалари топширилмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz