Тадбиркорлар қабули ўтказилди
Сурхондарё вилояти ҳокими тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, янги таклиф ва ташаббусларни кўриб чиқиш ҳамда тегишли чора-тадбирларни белгилаш мақсадида ҳудудий студиялар орқали навбатдаги “Тадбиркорлар қабули”ни ўтказди.
Аввалги қабулларда келиб тушган мурожаатлар ижросини таҳлил қилар экан вилоят раҳбари тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга юртимизда кенг имконият ва шароитлар яратилаётганлиги, жорий йилда ҳам ушбу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида йилнинг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши ҳам бежиз эмаслигини таъкидлади. Вилоят раҳбари бу йилда ҳам тадбиркорлар билан манзилли ишлашни давом эттириб, улар билан доимий мулоқотда бўлишини маълум қилди.
Шундан сўнг ҳудудий студиялар орқали 33 нафар тадбиркорнинг олинган кредит муддатини узайтириш, солиқ, субсидия, ундирув, кадастр ва ер майдонлари билан боғлиқ турли масалалардаги 37 та мурожаати тингланди. Қабул давомида мурожаатларнинг 6 тасини ижобий ҳал этиш мақсадида масъулларга вазифалар белгилаб берилди. Ижроси қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қиладиган 31 та мурожаат тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижро муддатлари белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz