Штаб муҳокамаси: Кунлик кўрсаткичлар, коммунал соҳа ва бошқа масалалар таҳлили

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида вилоят Штабининг навбатдаги муҳокамаси ўтказилди. Унда марказий ва ҳудудий студиялардан сектор раҳбалари, алоқадор ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари ҳамда масъуллар иштирок этишди.

Кунлик белгилаб берилган топшириқлар ижроси ҳамда кўрсаткичларнинг бажарилиши, ҳар бир йўналиш бўйича мажмуалар кесимида мутасаддиларнинг амалга оширган ишлари, йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди.

- Давлатимиз раҳбари ҳар бир комплекс бўйича 2024 йилдаги вазифалар юзасидан йиғилишлар ўтказиб, муҳим топшириқларни белгилаб бермоқда. Ўтган йил якунларида айрим режаларимизни бажарилишида қийинчиликлар ва муаммолар юзага келди. Шунга асосан ҳар бир йўналиш бўйича, мажмуалар, соҳалар ҳамда ҳудудлар кесимида кунлик сўров бўлади. Шу орқали ўтган йилдаги камчиликларимиздан ҳулоса қилиб, жорий йилда олдимизга қўйилган вазифаларни тўлиқ, сифатли ва муддатида бажарилишини таъминлаймиз. Бунда ҳар бир масъулдан қатъий ижро интизоми талаб қилинади – дея таъкидлади вилоят раҳбари.

Шунингдек, йиғилиш давомида коммунал соҳа, жумладан, электр энергия, газ ва ичимлик суви таъминотидаги узилишлар ҳамда қарздорликларни бартараф этиш, бюджет тушумларининг бажарилиши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди. Тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларига камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, уларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

 

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.