Хитой компаниялари Сурхондарёда қатор лойиҳаларни амалга оширади
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигидаги делегациямиз Хитой Халқ Республикасига етиб борди. Ташрифнинг биринчи кунида қатор компаниялар билан музокаралар ўтказилди.
Хусусан, “Kezhou Congling Industrial Co., Ltd” компанияси билан ер ости бойликларини қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
“Jia Xing Rui Xu Trade Ltd” компанияси Термиз шаҳрида “City” қуриш лойиҳаси;
“Power Uhuru Share Ltd” компанияси билан темир рудаси ва волфрам қазиб олиш, қайта ишлаш, соғлиқни сақлаш, инфратузилма ҳамда муқобил энергия соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш;
“BEIXIN ROAD&BRIDGE” компанияси билан М-41 халқаро магистрал йўлини давлат-хусусий шерикчилик асосида реконструкция қилиш, Амузанг-1 ва Амузанг-2 каналларини таъмирлаш лойиҳалари;
“XINJIANG URBAN CONSTRUCTION Co., Ltd” компанияси билан давлат-хусусий шерикчилик асосида оқава сув тизимларини яхшилаш, инфратузилма объектларини қуриш;
“Xinjiang Risike Import and Trade Co., Ltd” компанияси билан Урумчи-Термиз савдо уйини ташкил этиш;
«Xinjiang Lihua Group» компанияси билан текстиль кластерини ташкил этиш, ерларни ўзлаштириш, чигит уруғчилигини ривожлантириш лойиҳаси;
«YI WU DONG MACHINERY EQUIPMENT» компанияси билан метални қайта ишлаш ва метал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
«Hebei Yishun Supply Chain Management Co., Ltd. » компанияси билан логистика марказини ташкил этиш лойиҳалари юзасидан муҳокама ва музокаралар ўтказилди.
Ўтказилган учрашувлар якуни қатор келишувларга эришилди ҳамда шартнома ва меморандумлар имзоланди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Хитой провинциялари губернаторлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Делегациямизнинг Хитойга ташрифи давом этмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz