Ҳокимлик соати: Мурожаатлар ва топшириқлар ижроси, тармоқларни рақамлаштириш, ёшларни “Ай-ти” ва немис тилларига ўқитиш масалалари муҳокамаси
Ҳафта давомида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб олиш, берилган топшириқлар ва дастурлар ижроси, мурожаатларнинг ҳал этилиши, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, “Ай-ти” соҳасида корхоналар фаолияти ва дастурий маҳсулотлар экспортини ошириш, бюджет тушумларини таъминлаш ҳамда Термиз шаҳридаги кўчалар бўйлаб дарахт кўчатлари экиш ишларининг бориши таҳлили юзасидан навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда марказий ва ҳудудий студиялардан вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, ҳокимликлар аппарати ходимлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот, идора ва бошқармалар раҳбарлари иштирок этишди. Ҳар бир масала юзасидан ҳудудлар, тармоқ ва соҳалар мутасаддиларининг ахборотлари тингланиб, бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Ёшларни немис тилига ўқитиш, Германия давлати билан тузилган шартномага мувофиқ 3 000 нафар воҳалик ёшларни юқори даромадли ишларга юбориш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, шаҳар ҳудудидаги кўчалар бўйлаб дарахт кўчатлари экиш ишларини қисқа муддатда якунлаш вазифаси топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz