Штаб муҳокамаси: Топшириқлар ижроси ва ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш ишларининг бориши таҳлили

Кеча Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Штабнинг навбатдаги муҳокама йиғилишини “Зоом” платформаси орқали ўтказди. Муҳокамада кунлик топшириқларнинг ижроси юзасидан вилоят марказий ва ҳудудий студиялардан масъулларнинг ахборотлари тингланди.

Ҳудудларни ободонлаштириш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш, бюджет тушумларини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлар, ариқ ва каналларнинг бетонланиши, коммунал хизматларнинг кўрсатилиши ҳамда мавжуд қарздорликларнинг сўндирилиши каби масалалар таҳлил қилинди.

Вилоят раҳбари белгилаб берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш, лойиҳаларни муддатида амалга ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишларнинг сифатли бажарилиши юзасидан вазифаларни белгилаб берди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.