Улуғбек Қосимов: “Масъуллар электр энергиясида узилиш бўлганда уйидаги ёш боласи ва ёши кекса онаси қоронғи хонада қолиб кетгандек ҳаракат қилганида эди, бу борадаги мурожаатлар анча камаярди”
Ҳокимлик янгиликлари / 2024-01-27
Штабнинг навбатдаги муҳокамаси аввалида вилоят раҳбари Сариосиё туманидаги бир нечта маҳалланинг электр таъминотида содир бўлган “авария” ҳолатига тўхталди.
– Агарда электр тармоқлари корхоналари масъулларининг ўз уйида электр энергияси узилганида эди, ушбу муаммони аллақачон ҳал этишарди. Афсуски, Сариосиёда бугун содир бўлган узилиш ҳалигача бартараф этилмаган. Бундай ҳолатларга фавқулодда ҳолат сифатида қараб, зудлик билан чора-тадбирларни амалга ошириш лозим – дея таъкидлади ҳоким.
Ҳолатга бепарволик билан қараган масъуллар фаолияти қаттиқ танқид қилинди. Соҳа ва ҳудуд раҳбарига зудлик билан ҳолат жойига етиб бориб, муаммони ҳал этиш топшириғи берилди.
Шунингдек, муҳокама давомида мутасадди бошқармаларга Хитой инвестицияларини жалб қилиш бўйича истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ҳар бир лойиҳа тақдимотини Хитой тилида тайёрлаш вазифаси топширилди. Бундан ташқари ҳудудларда маҳалла идораси биноларининг қурилиши, ободонлаштириш, экилган дарахт кўчатларини суғориш ҳамда парваришлаш ишларининг бориши таҳлил қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Интерактив хизматлари
Барча хизматлар
>
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?
Фойдали манзиллар
Боғланиш
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
Меню
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.