Музработ туманида маҳалла “еттилиги”, таълим ва соғлиқни сақлаш масканлари фаолияти ҳамда ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг бориши билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Музработ туманига ташриф буюрди. Ташрифнинг дастлабки манзилида вилоят раҳбари 47-сонли оилавий шифокорлик пунктида бўлди.

Тиббиёт муассасасида аҳоли саломатлигини асраш, касалликлар профилактикаси ва даволаш бўйича “Сурхондарё тажрибаси”ни йўлга қўйиш ишлари билан танишилди, амалга оширилган ишлар юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда тажрибани самарали йўлга қўйиш мақсадида патронаж ҳамшираларга зарур тиббий асбоб-ускуналар жамланган сумка ва планшетлар, тиббиёт маскани учун компьютер жамланмалари топширилди. Муассасада ташкил этилган фитобар ҳам кўздан кечирилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари 31-сонли мактабда бўлиб, ўқувчи-ёшларни дарсдан кейинги фан тўгаракларига жалб қилиш, Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг бориши билан танишди. Хусусан, ўзлаштириши паст, тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлаш, мусиқа ва работотехника тўгараклари ҳамда мактабда ташкил этилган маҳалладаги ишсиз ёшларни немис тилига ўқитиш курслари фаолияти кўздан кечирилди. Ёшлар билан ўтказилган суҳбат давомида курсларда иштирок этаётганларнинг ўқиш пуллари давлат ҳисобидан тўлаб берилаётганлиги, немис тилини пухта эгаллаганлар Германия давлатига юқори даромадли ишга юборилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари 9-сонли боғчада яратилган шароитлар ва “Маънавият хонаси”нинг ташкил этилиши билан танишди. Болажонлар билан суҳбат қилиниб, уларга совғалар топширилди. Боғчада таълим-тарбия жараёнлари учун етарли шароитлар яратилганлиги ҳамда қўғирчоқ театри намойиши йўлга қўйилганлиги эътироф этилди. Ташрифда иштирок этган шаҳар ва туманларнинг 3-сектор раҳбарларига ўз секторларидаги боғчаларда ишларни ушбу намуна асосида ташкил этиш вазифаси қўйилди.

“Ат-Термизий” маҳалласи идорасида “Маънавият сектори”нинг ташкил этилиши кўздан кечирилиб, “еттилик”нинг фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланди. Маҳалла идораси ёнида тикувчилик цехи ва сувенир гуллар ясаш курслари фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Маҳаллага ташриф давомида ҳудуддаги касб-ҳунар мактаби фаолияти билан ҳам танишилди.

Туман марказидан 30 км узоқликдаги “Гулистон” маҳалласида умумий қиймати 5,2 млрд сўм эвазига янгидан қурилган, ҳудуддаги 7 та маҳаллага хизмат кўрсатувчи туғруқ комплекси биноси фойдаланишга топширилди. Вилоят раҳбари нуронийлар билан комплексда яратилган шароитлар билан танишди. Ҳамширалар учун тиббиёт сумкалари топширилди.

Музработ туманига ташриф якунида вилоят ҳокими 51-сонли мактабда ташкил этилган ҳарбий-Ватанпарварлик фестивалида иштирок этди. Ёш гвардиячиларнинг саҳналаштирилган чиқишлари, қурол-аслаҳалар кўргазмасидан сўнг, ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида туманга бириктирилган масъулларнинг ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида олиб бораётган ишлари юзасидан ахбороти тингланди. Музработ туманида вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан амалга оширилаётган ишларни вилоят раҳбари эътироф этиб, белгилаб берилган топшириқлар ижросини сифатли йўлга қўйганлиги учун миннатдорчилик билдирди. Ёшларни турли фан ва спорт тўгаракларига жалб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ишсиз ёшларни немис тилига ўқитиш масалалари моҳокама қилиниб, мутасаддиларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.