Оилавий тадбиркорлик ва бизнес учун кредит ресурсларини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди
Маълумки, юртимиздаги оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар ажратилиб, аҳолининг тадбиркорлик фаолияти қўллаб-қувватланмоқда. Ушбу кредитларни ажратиш учун асосий манба – бу аввалги олинган кредитларни қайтарилиши ҳисобига шаклланади.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, корхоналарни соғломлаштириш, "яширин иқтисодиёт"га қарши курашиш ҳамда тадбиркорлик учун кредит ресурсларини шакллантиришдаги мавжуд муаммолар юзасидан муҳокама йиғилишини ўтказди.
Дастлаб, вилоят прокурори томонидан мавжуд кредит қарздорликларини ундириш ва корхоналар фаолиятини соғломлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлили ўқиб эшиттирилди. Амалга оширилаётган ишлар юзасидан секторлар ва тижорат банклари раҳбарларининг ахборотлари тингланди.
Вилоят раҳбари аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган кредит ресурсларини ошириш, бунда олинган йирик миқдордаги кредитларнинг муддатида қайтарилишини таъминлаш муҳим эканлигини таъкидлаб, масъулларга тегишли чора-тадбирларни белгилаб берди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
1 изоҳ