Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ички ишлар органларининг хизмат фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда дастлаб ташкилий масала кўрилди. Полковник Исмаилов Тимур Камалатдинович Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Т.Исмаилов 1983-йил Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида туғилган. Тайинловга қадар Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, вилоят Ички ишлар бошқармасининг аввалги бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов куни-кеча Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди. Йиғилишда сўзга чиққан вилоят фаоллари ва нуронийлар Абдувохид Исмоиловнинг Сурхондарёдаги самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдиришди.

Йиғилишда, шунингдек, вилоятда тизимда эришилаётган ижобий ўзгаришлар эътироф этилиб, ҳудудларда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар санаб ўтилди. Аҳолининг кунлик ижтимоий-маиший муаммоларини “фуқаробай” ҳал этиш, жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Криминоген оғир вазиятдаги маҳаллаларда қаттиқ назорат ўрнатиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича Ички ишлар бошқармасининг янги раҳбари ва тизим масъулларига вазифалар юкланди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.