Аҳолини сифатли ва арзон фарматсевтика маҳсулотлари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
Президентимизнинг “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида талаб юқори бўлган дори-дармонларни маҳаллийлаштириш, соҳада янги лойиҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш орқали аҳолини сифатли ва арзон дори-дармонлар ҳамда тиббий воситалар билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди корхона ва ташкилотлар ҳамда фармацевтика соҳасида фаолият олиб борувчи йирик тадбиркорлар иштирокида ўтказилган муҳокамада 2024-2025-йилларда тармоқни ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Унга кўра ҳудудларда фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ишга тушириш ишларини лойиҳабай кесимда ташкил этиш, соҳада яратилаётган имкониятларни тадбиркорлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, кам қувватда ишлаётган корхоналарнинг мавжуд қувватларидан самарали фойдаланиш ҳамда рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашиш ва уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан мутасаддиларга қатор вазифалар топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz