Сурхондарё тажрибаси бўлган “Маънавият сектори”ни ташкил этиш концепцияси муҳокама қилинди
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16-17 ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифида берган топшириқларига асосан республикада биринчи бўлиб воҳамизда “Маънавият сектори”ни ташкил этиш бўйича “Сурхондарё тажрибаси” йўлга қўйилмоқда. Жорий йил 31 январь куни вилоятимиз ҳокими Қизириқ туманида олий таълим муассасалари ректорлари билан “Маънавият сектори” фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, унинг асосий вазифалари, концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу йўналишда кенгайтирилган семинар ташкил этилиши белгиланган эди.
Бугун вилоят Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида олий таълим муассасалари, вилоят Маънавият ва маърифат маркази ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган “Маънавият сектори”ни ташкил этиш концепцияси лойиҳаси, уни амалга ошириш механизмлари, шунингдек, чора-тадбирлар дастури муҳокама қилинди.
Сурхондарё вилояти ҳокими – вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ўтказилган муҳокамада “Маънавият сектори”ни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари, уни оила ва маҳаллаларда, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда мактабларда, олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицейларда йўлга қўйишнинг ташкилий ва услубий йўналишлари кўриб чиқилди.
Вилоятдаги ҳар бир корхона, ташкилот ва идораларда ҳамда муассасаларда “Маънавият сектори”ни ташкил этиш ишларини ишлаб чиқилган концепция асосида амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Маълумот учун, “Маънавият сектори” 4 та секторга қўшимча сифатида алоҳида ижро ҳокимиятининг коллегиал органи ҳамда вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашларининг ишчи тузилмаси сифатида ташкил этилиши, барча ҳудудларда фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
2 изоҳ