Сурхондарё вилояти ҳокими Ҳиндистонлик шифокорлар делегациясини қабул қилди
Ҳиндистон дунёда тиббиёт соҳаси ривожланган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ушбу давлат билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш кўпгина юқори технологик жарроҳлик амалиётларини воҳамизнинг ўзида амалга ошириш имконини беради. Шу мақсадда куни-кеча вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Сурхондарёга ташриф билан келган ҳиндистонлик шифокорлар делегациясини қабул қилди.
Учрашув давомида Сурхондарё вилоятидаги даволаш-профилактика муассасаларидан ҳамшира ва шифокорларнинг малакасини ошириш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида Ҳиндистон билан қўшма таълим лойиҳасини йўлга қўйиш, юқори технологик операцияларни воҳамиз шифокорлари билан биргаликда амалга ошириш, шунингдек, сурхондарёлик болаларда илиг кўчириш, жигар трансплантацияси каби мураккаб амалиётларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўтказилган муҳокамалар якунида соғлиқни сақлаш йўналишида ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, юқори технологик ва мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш, шу билан бирга сурхонарёлик шифокорларга ҳам ўргатиш бўйича келишувларга эришилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz