Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди 

Бугун Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида вазирлик ва идоралар вакиллари, вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, шунингдек, иқтисодий комплекс ташкилотлари масъуллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда Президентимизнинг воҳага ташрифида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида белгилаб берилган топшириқлари ижроси, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни бизнесга жалб қилиш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш борасида 2024 йилдаги муҳим вазифалар, ўрта шаҳарлар лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Топшириқлар ижроси юзасидан вазирлик ва идоралар масъуллари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ҳисобот беришди. Жойларда аҳолини банд қилиш, тадбиркорликка жалб қилиш орқали камбағалликка қарши курашиш борасидаги ишлар юзасидан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ахбороти, мавжуд муаммолар ҳамда таклифлари тингланди. 

Мутасаддиларга вилоятнинг мавжуд иқтисодий-инвестициявий имкониятларини ишга солган ҳолда янги лойиҳаларни йўлга қўйиш, иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан қатор вазифалар топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.