Шерободда чорвачилик, Музработда шоличилик лойиҳаси билан танишилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифини Шеробод туманида давом эттириб, “Pomir agroklaster” МЧЖ ХК томонидан амалга оширилаётган умумий қиймати 392 млрд сўмлик чорвачилик комплексининг қурилиш ишлари билан танишди. Жами 175 та доимий иш ўрни яратиладиган лойиҳа доирасида 5 минг бош зотдор қорамолларни парваришлаш комплекси, йилига 30 минг тонна сутни қайта ишлаш ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводлари қурилиши режалаштирилган.
Вилоят раҳбари лойиҳа доирасида ишлар суст олиб борилаётганлиги юзасидан эътироз билдириб, маҳаллий қурувчи-усталарни ишга жалб қилган ҳолда пайвандловчи ишчилар сонини кўпайтириш, ишларни жадаллаштириш вазифаси топширилди.
Кейинги манзил Музработ тумани бўлди. “SCT cluster sholi” МЧЖ туманнинг Амударё қирғоқларидаги 20 минг гектардан ортиқ ер майдонини янгидан ўзлаштириб, босқичма-босқич фойдаланишга киритмоқда. Бироқ майдонларни ўзлаштириш сустлиги, шоликор пудратчилар ва кластер ўртасида турли муаммолар ҳал этилмаётганлигига эътироз билдирилди.
Туман ҳокимига кластер ва пудратчилар ўртасидаги муаммони ҳал этиш вазифаси топширилди. МЧЖ масъулларига ер майдонларини ўзлаштиришни жадаллаштириб, шоли майдонларини кенгайтириш, бу орқали ҳосил ҳажмини ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz