Аграр секторни замонавий техникалар билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманига ташриф буюриб, “Инденим кластер” МЧЖнинг пахта тозалаш заводида аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди. Бу борада масъулларнинг ахборотлари тингланди.

Вилоят раҳбари қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда зарур агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, аввало, замонавий техникаларга боғлиқ эканлигини таъкидлаб, фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган талабини қондириш, маънан ва жисмонан эскирган техникалар ўрнига замонавий ва ресурс тежамкор техникалар билан таъминлаш борасидаги ишларни таҳлил қилди.

Бу борада қишлоқ хўжалиги масъуллари, лизинг ташкилотлари ва тижорат банкларининг фаолияти қониқарсизлиги қайд этилди. Шунингдек, айрим хўжаликларга қайта-қайта техникалар хариди учун имконият берилган, айримлари эса ортиқча ҳужжат талаб қилиниб, сарсон қилинаётганлиги танқид қилинди.

Мутасаддиларга кўрсатиб ўтилган камчиликларни тизимли бартараф этиш, барча фермер хўжаликларининг талабини пухта ўрганиб чиқиб, шу асосида замонавий техникалар билан таъминлаш чораларини кўриш топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.