Ангор туманида экспорт логистика маркази фаолияти билан танишилди
Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов ва вилоятимиз ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор тумани “Баҳор” маҳалласида ташкил этилган экспорт логистика маркази фаолияти ҳамда ушбу маҳаллада аҳоли томорқалари ва хўжаликлар томонидан етиштирилган маҳсулотлар билан танишишди.
Сурхон воҳасида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия бозорларида харидоргир эканлиги, ҳудуднинг иқлим ва тупроқ шароитлари сабаб маҳсулотлар эрта тайёр бўлиши ҳамда қуёшли об-ҳавосида тўлиқ етилиши унинг бозорбоплигини янада ошириши қайд этилди.
Делегация аъзолари экспорт логистика марказида ташкил этилган, ушбу маҳалла аҳолиси томонидан етиштирилган карам, гулкарам, брокколи, дайкон, қизил лавлаги ва кўкат маҳсулотларининг экспорт жараёнларини кўздан кечирди.
Маҳсулотларнинг Россия, хусусан, Татаристонга экспортини янада ошириш, икки ҳудуд тадбиркорларининг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтирган ҳолда экспорт логистика марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz