Улуғбек Қосимов: “Тартиб ва ижро интизоми тўғри йўлга қўйилмаган жамоада меҳнат самарадорлиги бўлмайди”

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ижро интизоми, мурожаатлар ва ташрифлар давомида берилган топшириқлар ижроси, “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига тайёргарлик жараёнларининг бориши ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида оммавий кўчат ва қаламчалар экиш, “Ҳоким боғи” ва “Яшил боғ”лар ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган “Ҳокимлик соати” бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган муҳокамада кун тартибидаги масалалар таҳлил қилиниб, марказий ва ҳудудий студиялардан шаҳар ва туманлар ҳокимлари, соҳалар ва тармоқлар мутасаддиларининг ахборотлари тингланди. Ижро интизомига риоя қилиш, аҳоли мурожаатлари ва берилган топшириқлар ижросини таъминлашда айрим мутасаддилар сусткашликка йўл қўяётгани қайд этилди.

Вилоят раҳбари ижро интизоми масаласига тўхталар экан, ҳар бир меҳнат жамоасида аввало тартиб ва ижро интизомини тўғри йўлга қўйиш зарурлигини, шундагина иш самарадорлиги ва сифати таъминланишини таъкидлади. Шу сабабли вилоят Ишчи гуруҳига ижро интизомида сусткашликка йўл қўйган корхона ва ташкилотлар ҳамда ҳудудларда ўрганиш ўтказиш топшириғи берилди.

“Ҳокимлик соати”да шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, ҳудудларда йўл инфратузилмасини яхшилаш ва таъмирлаш ҳамда “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига пухта ҳозирлик кўриш бўйича ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.