Халқаро фольклор фестивалига тайёгарлик ишлари қизғин давом этмоқда

Хабар бериб борилаётганидек, жорий йил 1-7 май кунлари Бойсун тумани “Бибиширин” маҳалласида жойлашган туризм комплексида икки йилда бир маротаба бўлиб ўтадиган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали ўтказилади. Айни вақтда дунё туристларини ўз бағрига чорлаётган кўҳна Бойсунда халқаро фестивалга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов тайёргарлик жараёнларининг бориши билан танишиш мақсадида Бойсун туманига ташриф буюрди. Туризм комплексида якуний босқичда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди ва тез кунларда ишларни тўлиқ якунлаш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, соҳа мутасаддилари билан фестивалнинг бадиий ва кўргазмали дастурларига тайёргарлик жараёнлари, саҳна безаклари, кийимлар, ўтовларнинг миллий урф-одатлар билан безатиш учун танлаб олинган намуналар тақдимот қилинди.

Ўтган фестиваллардан ўзгача руҳ ва кўтаринкилик билан ўтиши, кўпроқ хорижий туристлар ҳамда меҳмонларнинг ташриф буюриши кутилаётган бу йилги фестивал жараёнларига пухта ҳозирлик кўриш, ҳар бир кичик деталларгача профессионал ёндошувларга асосланиб эътибор қаратиш, ташриф буюрувчиларга воҳанинг бой тарихи ҳамда маданий меросини кўрсатиб бериш лозимлиги таъкидланди.

Халқаро фестивалга тайёгралик кўриш ва ўтказиш бўйича тузилган комиссиялар раҳбарлари ўз йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот беришди. Масъулларга тайёгралик жараёнларини қисқа муддатда якунлаб, фестивал меҳмонлари ҳамда маҳаллий ва хорижий туристларни кутиб олишга шай ҳолатда бўлиш вазифаси топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.