Сурхондарё вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Орипов Анвар Ҳамидович бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига Ражабов Шерзод Абдимуратович тайинланди.

Ш.Ражабов 1984 йил Қизириқ туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2014 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги гуруҳ раҳбари, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг бўлим бошлиғи, директор ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Қизириқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.