Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессия ишида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу вақтга қадар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Орипов Анвар Хомитович Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

А.Орипов 1985 йилда Термиз шаҳрида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, шунингдек, 2007-2010 йилларда Буюк Британиянинг Лондон шаҳри Пимлико Академияси инглиз тили курслари тингловчиси. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

Меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилояти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, “Ўзагроекспорт” АЖ, Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда, шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган ҳамда мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, аввалроқ Қизириқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.