Сариосиёга ташриф: Поликлиника биносининг топширилиши ҳамда техникум фаолияти билан танишув
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугунги Сариосиё туманига ташрифини “Бўйрапўш” маҳалласида давом эттирди. Дастлаб, маҳалла “еттилиги” фаолияти билан танишилди. Аҳоли хонадонларида “Сайхунобод тажрибаси”ни жорий этиш ишлари кўздан кечирилди.
Вилоят раҳбари маҳаллада ишлар талаб даражасида эмаслиги, “еттилик” аҳоли муаммолари билан ишлашда сусткашликларга йўл қўйганлигини таъкидлади. Тизим мутасаддиларига аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда даромадларини ошириш борасидаги ишларни сифатли ташкил этиш, маҳалла “еттилиги” фаолиятини таҳлил қилган ҳолда, лавозимга лойиқлик масаласини кўриб чиқиш вазифаси юкланди.
Шундан сўнг, ушбу маҳаллада янгидан таъмирланган 65-сон Дашнобод ОШП “Бўйрапўш” филиалининг 100 қатновга мўлжалланган ҳамда “Зоом” платформаси орқали “Чорбоғ” ОШПнинг 50 қатновга мўлжалланган бинолари фойдаланишга топширилди.
Вилоят раҳбари тиббиёт масканида яратилган шароитлар билан танишиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш борасида масъулларнинг ҳисоботларини тинглади. Патронаж хизматини сифатли ва самарали ташкил этиш мақсадида электроскутерлар ҳамда планшетлар топширилди.
Ташрифнинг кейинги манзили Сариосиё жамоат саломатлиги техникуми бўлди. Тиббий таълим масканида таълим ва амалиёт жараёнларининг бориши билан танишилди, бўлажак ўрта тиббиёт ходимлари билан суҳбат қилинди. Шунингдек, техникумда “Маънавият сектори” фаолияти ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинлари ҳам кўздан кечирилди.
Вилоят раҳбари техникумда таълим жараёнлари яхши йўлга қўйилганлиги учун директорга миннатдорчилик билдириб, мутасаддиларга техникумда информатика синф хонаси ташкил этиш учун 15 та компюьтер жамланмалари ҳамда китоблар тўпламларини етказиб бериш вазифасини топширди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz