Сурхондарё вилояти ҳокими ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси “Оталар йиғилиши”да иштирок этишди

Вилоятимиз ҳокимининг Сариосиё туманига ташрифи таълим масканларида давом этди. Дастлаб, туманнинг “Бўйрапўш” маҳалласида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига 4,6 млрд сўмлик лойиҳа асосида янгидан қурилган 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги 180 ўринли биноси фойдаланишга топширилди.

Боғчада замонавий талаблар асосида мусиқа зали, ошхона, шинам ётоқхона ва ўйин майдончалари қурилган бўлиб, зарур жиҳозлар билан таъминланган. Вилоят раҳбари маҳалла фаоллари ва нуронийлар ҳамда мутасаддилар билан боғчадаги шароитлар билан танишди.

Шу ернинг ўзида тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари директорлари билан суҳбат қилинди. Болаларни таълим, санъат ва спортга жалб қилиш, уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид билан 18-сонли мактабга ташриф буюрди. Мактабдаги таълим жараёнлари, яратилган шароитлар ҳамда ўқувчилар ўртасида ўтказилаётган Ватанпарварлик тадбирлари билан танишилди. Ўқувчиларнинг ҳарбий кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Иқтидорли ва натижаларга эришган ўқувчиларга совғалар топширилди.

Мактабда “Оталар йиғилиши” ўтказилди. Унда вилоят раҳбари ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси фарзандлар таълим-тарбиясида оталарнинг масъулияти ва эътиборини янада ошириш лозимлигини таъкидлашди. Йиғилишда ўз тенгдошларига билими ва тарбияси билар ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг оталарига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари топширилди. Шунингдек, “Маънавият сектори”, “Ибрат мактаби”, “Турон театри”, “Фолкьлор ва мақом” гуруҳлари фаолияти ҳамда иккита тил ва битта касб ўргатиш борасида ишлар билан ҳам танишилди.

Туманга ташриф якунида “Анорзор” саноат зонаси фаолияти билан танишилди. Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур саноат зонасида 8 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, уларда қуруқ қоришмалар, пенаблок, газоблок, декоратив пенопласт, лак бўёқ маҳсулотлари, мих ва саморез, санитар-техник трубалар ҳамда бошқа турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Вилоят раҳбари саноат зонаси имкониятларини тўлиқ ишга солиш, бўш биноларда истиқболли тадбиркорлик лойиҳаларини йўлга қўйиш ҳамда иш ўринлари яратиш борасида қатор вазифаларни белгилаб берди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.