Вилоятимиз делегацияси Афғонистонга жўнаб кетди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон халқи номидан биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини етказиш мақсадида Афғонистоннинг Балх вилоятига жўнаб кетди.

Жами 8 та юк машинасига ортилган инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15 минг литр ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт, 24 тонна шакар ва 22 тонна макарон маҳсулотлари ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган қадоқланган лағмон пакетлари ўрин олган.

Шу муносабат билан бугун Ҳайратонда икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Ташрифнинг кейинги тафсилотлари ҳақида ахборот бериб борамиз.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.