Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Тўртта туманда ғўза ва ғалла парвариши ишларининг бориши муҳокама қилинди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ, Шеробод ва Қизириқ туманларида бўлиб, ишчи гуруҳлари томонидан ғалла ҳамда ғўза парвариши тадбирларининг бориши бўйича ўтказилган ўрганиш натижаларини муҳокама қилди. Хусусан, Қизириқ туманида ўтказилган муҳокамада Бандихон туманидаги ўрганишлар ҳам таҳлил қилинди.

Муҳокамалар сектор раҳбарлари, соҳа мутасаддилари ҳамда кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ўтказилди. Ҳудудлардаги айрим далаларда ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганлиги, ўғитлаш ҳамда агротехник тадбирлар муддатида бажарилмаганлиги қайд этилиб, мутахассислар томонидан илмий асослар билан тавсиялар берилди.

Вилоят раҳбари ҳар бир туманда агротехник тадбирлар ва ўғитлаш ишларини муддатида бажариш бўйича мутахассилар томонидан берилган тавсиялар асосида ишларни сифатли ташкил этиш вазифаси топширди.

Маълумот учун, 2024 йил ҳосили учун Музработда 11 300 гектарга ғалла, 9 200 гектарга чигит, Шерободда 11 580 гектарга ғалла, 9 250 гектарга чигит, Қизириқда 10 190 гектарга ғалла, 7 684 гектарга чигит, Бандихонда 4 988 гектарга ғалла, 3 692 гектарга чигит экилган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.