Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларида қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишланган семинар ўтказилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов “Термиз халқаро савдо маркази”даги қабулдан сўнг, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларига ташриф буюрди. Ҳудудларда ишчи гуруҳи томонидан аграр соҳада ўтказилган ўрганиш натижалари масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

Семинар тарзида ташкил этилган муҳокамаларда мутахассисларнинг пахта ва ғалла парваришини олиб бориш, ўғитлаш, агротехник тадбирларни амалга ошириш борасидаги тавсиялари тингланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, агротехник тадбирларни мутахассислар тавсияси асосида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, Қумқўрғон тумани Боғаро маҳалласида кўп қаватли турар жойлар қурилиши ҳамда саноат ипотекаси асосида ташкил этилаётган “Ёшлар ва тадбиркорлик саноат зонаси” билан танишилди. Вилоят раҳбари соҳа мутасаддилари ва қурувчилар билан суҳбатда, хонадонларнинг нархи қимматлигига эътибор қаратди. Маҳаллийлаштирилган, арзон ҳамда сифатли қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда турар жойлар таннархини камайтириш лозимлиги қайд этилди.

Вилоят раҳбари лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мутасаддилар ва қурувчиларга тегишли кўрсатма ва тавсиларини берди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.