Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Қумқўрғонда “Сайхунобод тажрибаси” асосида олиб борилаётган ишлар ўрганилди

Вилоятимиз ҳудудларида “Сайхунобод тажрибаси” асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, бу борада амалий ишлар олиб борилмоқда. Вилоят раҳбарининг ҳудудларга ташрифида ушбу йўналишда бажарилаётган ишлар доимий кўздан кечирилиб, масъулларга вазифалар юкланмоқда.

Шу мақсадда бугун вилоят ҳокими Қумқўрғон туманида бўлди. Дастлаб, маҳалла “еттилиги” фаолияти ҳамда янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Туманнинг Боғаро маҳалласида янги ерларни фойдаланишга киритиб, полиз маҳсулотлари етиштираётган Абдумажид Ахмедовнинг деҳқончилик фаолияти билан танишилди. Вилоят раҳбари мавжуд имкониятларни ишга солиб, қаровсиз ерни ўзлаштирган, ўз меҳнати билан маҳсулот етиштираётган бобо деҳқон тажрибасини эътироф этди. Масъулларга ушбу тажриба асосида адирликлардаги ер майдонларини фойдаланишга киритиш, тежамкор суғориш технологияларини жорий қилган ҳолда аҳолининг бандлигини таъминлаш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш вазифаси юкланди.

Шундан сўнг, Навбаҳор маҳалласида “Умиджон Нур Учқуни” МЧЖнинг “касаначилик” орқали ҳар хил тўқима маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тадбиркор Бўрон Абдимўминовнинг иссиқхоначилик фаолияти билан танишилди. Маҳаллада “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури асосида 15 та оилага қорамол ва парранда тарқатиб берилди.

Вилоят раҳбари ташрифини Умид ниҳоллари маҳалласида давом эттириб, аввалги ташрифида берилган топшириқлар ижросини кўздан кечирди. Ташрифдан сўнг маҳалла идораси қурилиб, фаолиятсиз маҳалла гузари ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди. Танишув жараёнида маҳалла еттилигининг ахбороти тингланди. Маҳалла гузарида ташкил этилган нодавлат таълим марказида корейс тили ўқитиш, музқаймоқ ҳамда нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини кўздан кечирилди. Биринчи галдаги вазифа аҳоли бандлигини таъминлаш эканлиги таъкидланиб, масъулларга аҳолини тадбиркорликка ва томорқадан самарали фойдаланишга ўргатиш, бунинг учун зарур шароитлар, жумладан, кредит маблағларини ажратиш вазифасини юкланди.

Ташриф давомида вилоят раҳбари “Қум текс инвест” МЧЖнинг мато тўқув ва бўяш лойиҳаси қурилиши билан танишди. Ишларни жадаллаштириш, лойиҳани белгиланган муддатда ишга тушириш юзасидан кўрсатмалар берилди. Шу ернинг ўзида “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖнинг фаолиятини молиявий соғломлаштириш ҳамда “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” лойиҳаси юзасидан тақдимотлар қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.