Музработда меҳмонхона қурилиши, аҳоли бандлиги ҳамда қишлоқ хўжалигидаги ишлар ўрганилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, йўлга қўйилаётган лойиҳалар ҳамда аҳоли турмуш даражаси билан танишиш мақсадида Музработ туманига ташриф буюрди.
Дастлаб, туманнинг “Музработ дарвоза” маҳалласи ҳудудидан ўтган М-39 халқаро автомагистрал йўли бўйида қурилаётган меҳмонхона лойиҳаси билан танишилди. Вилоят раҳбари қурилиш ишларини кўздан кечириб, ҳудудда аҳоли дам олиши, туристлар ташрифини кўпайтириш мақсадида туризм комплекси ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш лозимлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари “Сополлитепа” маданий мерос объектида бўлиб, ёдгорлик ҳудудини мовий осмон остидаги музейга айлантириш, тарихини ўрганиш бўйича изланишлар олиб бориш бўйича тарихчи олимлар билан суҳбатлашди. Мутасаддиларга олимлар, тарихчиларнинг таклиф ва тавсияларини инобатга олган ҳолда лойиҳаларни ишлаб чиқиш топширилди.
Вилоят раҳбари туманнинг Халқ йўли маҳалласида ҳам бўлиб, маҳалла “еттилиги” фаолияти, келгусидаги режалари хусусида ахборотларини тинглади. Маҳалла бўйлаб юрилиб, аҳоли хонадонларида “Сайхунобод тажрибаси” асосида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Туман раҳбарларига маҳаллада ишларни намунали ташкил этиш, аҳолини тадбиркорлик, томорқадан самарали фойдаланиш, шунингдек, чорвачилик ва паррандачиликка ўргатиш вазифалари қўйилди.
Туманга ташриф давомида қишлоқ хўжалиги, хусусан, ғўза парваришида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Қатор ораларига ишлов бериш, ягоналаш ишларини якунлаш, ўғитлаш тадбирларини сифатли амалга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz