Қурилиш соҳасидаги ишлар ўрганилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифини Жарқўрғон туманидан бошлади. Дастлаб, “Янги Ўзбекистон” массивида турар жойлар қурилиши, яратилаётган инфратузилмалар, ёзги дам олиш ва болалар майдончалари ҳамда яшил ҳудудларни барпо этиш ишлари кўздан кечирилди.

Шунингдек, М-41 халқаро автомагистрал йўли бўйлаб ҳамда тумандаги марказий кўчаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва бунёдкорлик ишларининг ҳолати ўрганилди.

Вилоят раҳбари ишлар талаб даражасида эмаслиги, турар жойлар олдида ёзги дам олиш ва болалар майдончалари ташкил этилмаганлигини танқид қилди. Мутасаддиларга бугуннинг ўзида ишларни жадаллаштириш, туманда ободонлаштириш ишлари амалга ошириш бўйича тақдимот қилиш вазифаси топширилди. Кунинг иккинчи ярмида топшириқлар ижроси қайта ўрганилади.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари Термиз шаҳридаги марказий кўчалар бўйлаб берилган топшириқлар ижроси билан танишди. Хусусан, Янги Ўзбекистон, Ислом Каримов, Фидокорлар, Алишер Навоий, Истиқлол, Ибн Сино кўчаларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, яшил ҳудудлар, дарахт ва гул кўчатларининг суғорилиши кўздан кечирилди.

Шаҳар мутасаддилари ва ободонлаштириш соҳаси масъулларига ишларни тизимли ва сифатли ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.