Олтинсойда топшириқлар ижроси ўрганилди

Вилоятимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Ражабов бошчилигидаги масъуллар томонидан Олтинсой туманида "Сайхунобод тажрибаси" асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартириш, шунингдек, кичик бизнесни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Хусусан, "А.Бўтаев" маҳалласида Президентнинг «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ажратилган 100 млн сўм кредит маблағи эвазига "Олтинсой хонадонбай кооперацияси" МЧЖ томонидан ишга туширилган тўқилган мебель ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишилди.

Шундан сўнг, Тўхтамиш маҳалласида "Сайхунобод тажрибаси" асосида амалга оширилаётган ишлар хонадонларга кирилган ҳолда ўрганилди. Томорқадан самарали фойдаланиш бўйича аҳоли тажрибаси кўздан кечирилди.

Мутасаддилар тумандаги "Муроп" ва "Вахшивор" болалар оромгоҳида ҳам бўлишиб, ёзги соғломлаштириш ва дам олиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши билан танишишди. Оромгоҳлар масъулларига болаларнинг ёзги соғломлаштириш ва дам олиш мавсумига пухта ҳозирлик кўриш ҳамда зарур шароитлар яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, ФВДқТ иштирокида сел-сув тошқинларига қарши кураш бўйича махсус ўқув тактик машғулотлари ўтказилди. Унда сел йўллари ўзанларини тозалаш, дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ҳамда йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Туманга ташриф якунида Бўстон маҳалласининг Бўстон кўчасида воиш усулида узум етиштириш борасида қилинган ишлар билан ҳам танишилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.