Сурхондарёда милодий IX-XVI асрларга оид хум идишлар топилди

Сариосиё тумани “Сарижар” маҳалласида яшовчи фуқаро Эркин Тулаков ўз томорқасида иссиқхона қуриш учун ер кавлаётган пайтида тахминан ярим метр чуқурликда катта хум гардишига дуч келади.

Қазиш ишларини давом эттириб, ушбу гардиш баландлиги тахминан 1,50-1,60 метр бўлган, бутун сақланган бир дона улкан хум эканлигига гувоҳ бўлади ва топилма юзасидан маҳалла фуқароларга йиғинига, ундан кейин вилоят Маданий мерос бошқармасига хабар қилади.

Маданий мерос бошқармаси ҳамда Термиз археология музейи мутахассислари томонидан ушбу хум атрофида олиб борилган археологик кузатув ишлари натижасида бу ерда яна уч дона хум мавжудлиги аниқланди. Барча хумлар зарар етказилмаган ҳолда қазиб олинди.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, хумларнинг икки донаси IX-XIII асрларга, яна иккитаси XIV-XVI асрларга оид эканлиги тахмин қилинмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.