Олий Мажлис Сенати Кенгашининг сайёр мажлиси ўтказилди

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Парламент назорати доирасида Сенат ишчи гуруҳининг Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини сифатли ижтимоий хизматлар билан таъминлаш ҳамда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилишга оид вазифалар ижроси юзасидан ўтказилган ўрганиш якунлари муҳокама қилинди.

Унда Сенатнинг қўмита раислари, Сенат раиси котибият мудири ва масъуллари, ҳудуддан сайланган сенаторлар, вилоят Кенгаши депутатлари, сектор раҳбари, вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар студияларида мутасаддилар, шунингдек, ўрганиш натижаларига алоқадор масъул вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси студиясидан видеоконференсалоқа шаклида иштирок этишди.

Муҳокама аввалида 2017-2023 йилларда Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17 та ва Вазирлар Маҳкамасининг 23 та қарори қабул қилинган. Ушбу вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги амалий чоралар натижасида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми – 1,3 баробарга, саноат ишлаб чиқариш – 1,5 баробар, қурилиш ишлари – 4 баробар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми – 1,2 баробар, қурилиш ишлари – 2,1 баробар ва бозор хизматлари – 2,0 баробарга ошганлиги қайд этилди.

Шу билан бирга айрим соҳа ва тармоқларда қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги таъкидланди. Бу борада вазирлик ва идоралар ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарлари ахборот беришди.

Муҳокама якунида ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, воҳани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолига сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.