Ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар ҳамда қурилиш соҳасидаги лойиҳалар билан танишилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов воҳамизда ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳамда мобиль операторларнинг фаолияти билан танишиш мақсадида “UMS” МЧЖнинг Термиз шаҳридаги савдо офисига ташриф буюрди.
Соҳа мутасаддилари вилоят ҳудудини сифатли мобил алоқа ва интернет қамрови билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот беришди ҳамда тақдимотлар билан таништиришди. Воҳамизнинг барча ҳудуди, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини тўлиқ мобил алоқа ва интернет қамрови билан таъминлаш, истеъмолчиларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, Термиз шаҳри Алишер Навоий кўчасида қад ростлаётган “IT park” ва “IT academiyasi” филиали биносининг қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди. Мутасаддиларга мажмуани замонавий кўринишга келтириш ҳамда қурилиш ишларини жадаллаштириш вазифаси топширилди.
Шунингдек, 12-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати, Шодлик маҳалласида реновация асосида кўп қаватли турар-жойлар ҳамда “Алпомиш” спорт мажмуасида қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши билан танишилди. Вилоят раҳбари қурувчи ва масъулларга лойиҳаларни сифатли амалга ошириш, хусусан, янги йилгача турар жойлар қурилишини якунлаб, хонадонларни ўз эгаларига топшириш вазифасини юклади.
Ҳудудларга ташриф Ангор туманида давом этиб, Шарқ гули маҳалласида бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида турар-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда ҳудуддаги йўл қурилиши ишлари билан танишилди. Мутасаддилар, қурувчи ва йўлсозларга ишларни жадаллаштириш, қурилиш нормаларига тўлиқ риоя қилиниши таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, Президентимизнинг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан “Янги Ўзбекистон” массивидаги 5 та хонадон уй-жойга муҳтож ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга топширилди.
Маълумот учун, мазкур хонадонларни харид қилиш учун маблағ маблағ республика бюджетидан ажратилган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz