Ғалла ўрими билан танишув, ёшларга ер ажратиш, эҳтиёжманд оилаларга буғдой ҳамда механизаторлар совға топшириш тадбирлари

Сурхондарё вилоятида ғалла ўрим-йиғими айни қизғин паллада давом этмоқда. Бугун ҳам вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор, Музработ, Қизириқ ва Шеробод туманларида бўлиб, ғалла ўрими ишларининг бориши билан танишди ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ахборотларини тинглади.

Шунингдек, ҳудудларга ташрифлар давомида ишсиз, оталиққа олинган ёшлар учун ғалладан бўшаган майдонлардан ер ажратиш, кўмакка муҳтож оилаларга буғдой тарқатиш тадбирларида иштирок этилди. Ёшлар учун ер майдонлари шудгорланиб, экин экишга тайёр ҳолда, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экиладиган уруғлари билан ажратиб берилди.

Ҳудудларда ўрим-йиғим тадбирларида фаол иштирок этаётган отряд раҳбарлари ва комбайн операторларига вилоят ҳокимлигининг совғалари топшрилди.

Маълумот учун, ҳозирга қадар Ангорда 5 минг, Музработда 11,9 минг, Қизириқда 5,9 минг ва Шерободда 6,1 минг тонна ғалла йиғиб олинган ҳамда вилоят бўйича ўрилган майдонлардаги ўртача ҳосилдорлик 71,5 центнерни ташкил этмоқда.

Ташриф якунида Шеробод туманида “Помир агрокластер” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан амалга оширилаётган чорвачилик комплекси қурилиши билан танишди ҳамда масъулларга лойиҳа доирасидаги ишларни жадаллаштириш учун кўмак кўрсатиш вазифаси топширилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.