Шерободда қўриқхона фаолияти, оромгоҳлар шароитлари ҳамда экотуризм лойиҳалари тақдимоти билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда мутасаддилар Шеробод туманида бўлиб, “Сурхон” қўриқхонаси фаолияти билан танишишди. Қўриқхона ҳудудида ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини асраб-авайлаш, кўпайтириш, табиий флора ва фаунани сақлаш борасидаги ишлар кўздан кечирилди.

Шундан сўнг, ҳудуддаги “Бешбулоқ” ва “Нефтчи” болалар оромгоҳларида ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумига кўрилган тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Спорт ва маданий хордиқ майдонлари, чўмилиш ҳавзалари, ошхона ва ётоқхонадаги шароитлар кўздан кечирилди.

Вилоят раҳбари туман мутасаддилари ва масъулларга ёз давомида болаларни оромгоҳга қабул қилиш ишларини тизимли ва сифатли ташкил этиш, ҳар бир навбатда болаларнинг мароқли дам олиши учун барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаларини топширди.

Шунингдек, туманда амалга оширилиши режалаштирилган Шолқон туризм комплекси ҳамда экотуризм лойиҳалари тақдимоти билан танишилди. Тадбиркорлар билан суҳбат қилиниб, тегишли тавсиялар берилди ҳамда мутасаддиларга истиқболли лойиҳаларни танлаб олиш ҳамда берилган тавсиялар асосида такомиллаштириб, қайта тақдимот киритиш вазифаси юкланди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.