Термиз шаҳрида тиббиёт кластери, Термиз ва Ангор туманларида оғир тоифадаги маҳаллалар ҳамда Жарқўрғонда турар-жойлар қурилиши билан танишилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугунги ҳудудларга ташрифи аввалида Термиз шаҳрида бунёд этилаётган 300 ўринли тиббиёт кластери қурилиши билан танишди. Комплекс атрофини ободонлаштириш, яшил зоналар барпо этиш, ички жиҳозлаш ишларининг бориши кўздан кечирилди.
Соҳа мутасаддилари комплексга энг малакали, соҳадаги илғор тажрибага эга шифокорларни танлов асосида ишга жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот беришди. Вилоят раҳбари барча замонавий шароитларга эга кластерни ташкил этиш билан иш битмаслигини, унинг мазмунига – сифатли ва энг сўнги замон талаблари даражасида тиббий хизмат кўрсата оладиган кадрлар билан таъминлаш зарурлигини қайд этди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбарининг ҳудудларга ташрифи Термиз туманида давом этди. Оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган, “қизил” тоифадаги “Шароф Рашидов” маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Туман раҳбарлари, коммунал соҳадаги вилоят бошқармалари мутасаддилари маҳаллада амалга ошириладиган ишларни тақдимот қилишди.
Вилоят раҳбари маҳалла ҳудудини кўздан кечириб, мавжуд ҳолатни кўздан кечирди. Аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини тинглади. Масъулларга аҳоли томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Кейинги манзилда Жарқўрғон туманида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида турар-жойлар, хизмат кўрсатиш нуқталари, ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, маҳалла идораси биносининг қурилиши билан танишилди.
Бугунги ҳудудларга ташрифнинг охирги манзили Ангор туманининг оғир ҳудуди сифатида танлаб олинган “Юқори Хўжақия” маҳалласи бўлди. Бу ерда ҳам масъуллар амалга ошириладиган ишлар дастурини тақдимот қилишди. Бириктирилган масъулларга ишларни жадаллаштириш лозимлиги таъкидланиб, бир ой муддатда маҳаллани “қизил”дан “яшил” тоифага ўтказиш вазифаси топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz