Навбатдаги онлайн қабулда 127 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди
Фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиш самарадорлигини ошириш, уларнинг узоқ йўл босиб, сарсон бўлишларини олдини олиш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигида вилоят сектор раҳбарларининг шаҳар ва туманлар студиялари орқали навбатдаги онлайн қабулини ўтказди.
Вилоят раҳбари Музработ тумани ҳокимлиги студияси орқали фуқароларнинг даволаниш, уй-жой олиш ёки қуриш учун субсидия олиш, йўлларни таъмирлаш, ишга жойлашиш, ўзини ўзи банд қилиш учун жиҳоз ажратиш, электр энергия ва ичимлик суви таъминоти, кадастр, мактаб ва мактабгача таълим тизимидаги муаммолар ҳамда бошқа масалалардаги мурожаатлари масъуллар иштирокида тингланди.
Қабул давомида қатор мурожаатларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан соҳалар ва тармоқлар ҳамда ҳудудлар раҳбарларига аниқ муддатлар билан ижрога йўналтирилди.
Вилоят раҳбари мутасаддилардан ҳар бир мурожаат ортида фуқаронинг умиди, давлатга бўлган ишончи турганлигини ҳис қилган ҳолда ижросига масъулият билан ёндошишни сўради ҳамда барча мурожаат ижроси шахсан назоратида бўлишини таъкидлади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz