Ҳудудларда массивлар қурилиши ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш тадбирлари билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш, турмуш фаровонлигини ошириш, маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш тадбирларининг бориши билан танишиш мақсадида Термиз, Жарқўрғон ва Сариосиё туманларига ташриф буюрди.

Вилоят раҳбари ушбу туманларда “Янги Ўзбекистон” массивларининг қурилиши, турар жойлар атрофида инфраструктуранинг яратилиши, ҳудудни ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди. Шунингдек, Термиз туманида “Янги Ўзбекистон” боғини ташкил этиш ишларининг бориши юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Ишлар суст олиб борилаётганлиги, чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб чиқилмаганлиги, қурилиш ишлари тугалланган турар жойлар атрофида яшил ҳудудларни барпо этиш, дарахт кўчатларини ўз вақтида суғориш ишлари талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги танқид қилинди. Масъулларга ишларни тизимли ташкил этиш вазифаси топширилди ҳамда ҳар бир объект атрофида қурилиш ишлари тугалланиши билан ободонлаштириш ишларини олиб бориш, болалар майдончалари, дам олиш айвончалари ҳамда майсазорларнинг ташкил этилиши лозимлиги таъкидланди.

Вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифини Сариосиё туманида оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган Биллур маҳалласида давом эттириб, инфратузилмани яхшилаш ишлари билан танишди. Сектор раҳбарлари ва маҳалла “еттилиги”нинг ахборотларини тинглади. Маҳалла бўйлаб юрилиб, қилинган ишлар кўздан кечирилди ҳамда аҳоли билан мулоқот қилинди. Нуронийларнинг йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш бўйича мурожаатларига асосан ишларни қисқа муддатда бошлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Хусусан, мутасаддиларга маҳаллада “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ютиб олинган йўлни таъмирлаш ишларини бошлаш, қисқа муддатда яроқсиз ёғоч устунларни бетон устунларга алмаштириш, электр энергияси таъминотидаги узулишларни бартараф этиш топширилди.

Ташриф якунида Ҳулкар маҳалласида аҳолининг ичимлик суви билан таъминлаш масаласидаги мурожаати жойида ўрганилди. Масъулларга ҳудудни ичимлик суви билан таъминлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, кейинги йил давлат дастурига таклиф бериш вазифаси юкланди. Лойиҳа амалга оширилгунга қадар маҳалла аҳолисини муқобил йўллар орқали, хусусан, махсус сув ташиш транспортлари ёрдамида ичимлик суви билан таъминланиши белгиланди.

Шунингдек, ҳар иккала маҳалла “еттилиги”га ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, криминоген вазиятни яхшилаб, ҳудудни “яшил” тоифага ўтказиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.