Ғўза парвариши бўйича семинар ўтказилди
Ҳозирги иссиқ кунларда пахта далаларида агротехник тадбирларнинг тўғри йўлга қўйилиши ҳосилдорликни сақлаб қолиш билан бирга ҳосилга ҳосил қўшилишига хизмат қилади. Шу сабабли бу соҳадаги ишлар кечиктириб бўлмас тадбирлар сирасига киради.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон туманида ғўза парвариши, хусусан, озуқалаш ва суғориш ҳамда ҳозирги иссиқ об-ҳавода ҳосилни сақлаб қолиш мақсадида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар юзасидан ташкил этилган семинарда иштирок этди.
Семинарда соҳа мутасаддилари ғозани тўғри парвариш қилиш, жумладан, чилпиш, ўғитлаш, суғориш, шарбат сувлари бериш, суспензиялаш каби тадбирларни муддатида ва сифатли амалга ошириш бўйича фермер хўжаликлари раҳбарларига кўргазмали тарзда тушунтириб беришди.
Шунингдек, вилоят Ишчи гуруҳининг туманда ўтказилган ўрганиш натижалари ҳам муҳокама қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, қисқа муддатда чилпиш ишларини тўлиқ якунлаш, зараркунандаларга қарши курашишни тизимли йўлга қўйиш вазифалари белгилаб берилди. Семинар якунида илғор механизаторларга совғалар топширилди.
Шундан сўнг вилоят раҳбари Қизириқ туманида ғалладан бўшаган ер майдонларини ёшларга ажратиб бериш тадбирида иштирок этди. Ёшларга деҳқончилик қилиб даромад топиши, ўзини ўзи банд қилиши учун ғалладан бўшаган 13 гектар майдон экин экишга тайёр ҳолда “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экин уруғлари билан ажратилди.
Вилоят раҳбари ёшлардан яратиб берилаётган имкониятдан тўғри фойдаланган ҳолда даромадли экинлар экиш, қўшимча даромад манбаини яратишни сўради. Масъулларга бу борада ёшларга яқиндан кўмак кўрсатиш вазифаси топширилди.
Шундан сўнг ҳудудларга ташриф Шеробод туманида давом этиб, “Помир агрокластер” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан амалга оширилаётган чорвачилик комплекси қурилиши кўздан кечирилди. Ҳудудда ободонлаштириш ишларининг бориши, ариқ ва зовурларнинг тозаланиши кўздан кечирилди ҳамда қурилиш, ободонлаштириш, атрофни тартибга келтириш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz