Президент топшириғи амалда: Муҳандислик-технология институтининг корхоналар билан ҳамкорлиги йўлга қўйилмоқда
Давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йил 20 июнь куни муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз муҳандислик-технология институтида вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг институт билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича учрашув ўтказди. Унда “тармоқ – корхона – олийгоҳ” занжири асосида институтга саноат ҳамкорини белгилаш, талабалар амалиётларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, институт қошида тажриба ишлаб чиқариш корхоналарини (спин-оф) ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Шундан сўнг, институти мажлислар залида “қизил” тоифадаги ёшларни масъулларга бириктириш ишлари ва улар билан амалга ошириладиган келгусидаги чора-тадбирлар ҳақида тақдимот қилинди. Жумладан, олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда ҳарбий қисмлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъулларига бириктирилган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар, хусусан, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, турли тўгаракларга жалб қилиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Ташриф якунида талабалар томонидан яратилган технологиялар, турли ишланмалар кўргазмаси билан танишилди. Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, иқтидорли талабаларнинг кўникмаларидан унумли фойдаланган ҳолда уларнинг ишланмалари асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан тавсиялар берилди.
Шундан сўнг вилоят раҳбари Термиз туманидаги “Асадбек Давлатов” фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган майдонларидан ёшларга ер ажратиш маросимида иштирок этди. Тадбирда онлайн шаклда туманлар студиялари ҳам уланиб, ҳар бир ҳудуддан 100 нафардан ёшга ер майдонлари ажратиб берилди. Ёшларга ердан унумли фойдаланиш, даромадли маҳсулотлар етиштириб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилди. Масъулларга ажратиб берилган ер майдонларини шудгорлаб, экин экишга тайёр ҳолда ажратиб бериш вазифаси топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz